БИЗНЕС АУДИТ
учун сўров анкета
Саволларга диққат билан жавоб беринг! Жавобларингиз сизнинг бизнесингиз ҳолатини кўрсатиб беради
Сизга тақдим этилган ушбу анкетани ҳар бир бўлимини пухта ўйлаб, аниқ жавоблар беришингизни сўраб қоламиз. Сизда мавжуд бўлмаган ҳолатлар ҳақида сўралганда шунчаки "ЙЎҚ" деб жавоб ёзинг ёки нимага "ЙЎҚ"лигини изоҳлаб беринг.

Анкетани фақат бизнес эгаси тўлдира олади.
(жамоа бўлиб, фикрлашиб тўлдириш ҳам мумкин)

Саволларга юзаки қараманг! Барчаси сизнинг бизнесингиз учун, касалини топиш учун зарур.
ИЛК ТАНИШУВ
Исмингиз ва фамилиянгиз
Масалан: Карим Салимов
Телефон рақаминиз (Коди билан)
Ёшингиз
Қайси вилоятдансиз?
Касбингиз?
Масалан: Бизнес эгаси; Ишчи; Маркетолог; Менежер; Талаба ....
Сиз ишлаётган ёки эгалик қилаётган фаолият номи?
Масалан: Тур. фирма; Мойка; Мебел; Савдо
Ҳозирги ишлаётган фаолиятингиздаги йиллик тажрибангиз
Тажрибангиз йўқ, энди иш бошлаган бўлсангиз 0 жавобини белгиланг
 
I. Реклама самарасини ошириш
1. Ҳозирги кунда қандай реклама каналларидан фойдаланасиз? Илтимос, уларни бирма бир ҳисоблаб беринг.
2. Нимани реклама қиласиз? Қандай front-end маҳсулотни?
3. Қандай реклама қиласиз? Реклама хабарларингиз қандай принцип бўйича бажарилган?
4. Реклама каналлари самарадорлигини қандай ўлчайсиз? Қандай кўрсатичларни кузатиб борасиз?
5. Хозирги вақтда ўз идеал мижозингиз портрети кўринишига эгамисиз? Уни тасвирлаб беринг
6. Рекламани ошириш учун қандай фишкалардан фойдаланиб кўрдингиз? Қайси бири иш берди? Нима фойда бермади
 
II. Персонал (ишчилар) мотивацияси (персонални илҳомлантириш)
7. Ишчи персоналингизни (ишчиларингизни) қандай илҳомлантирасиз?
8. Хозирда ишчи персоналингиз (ишчилар сони) сони қанча?
9. Майда ишларга қанча вақтингиз кетади? Айнан қандай майда ишларни ўзингиз бажарасиз?
10. Ҳозирги вақтда қандай ишчиларга талаб бор? Сизга қанча ишчи талаб этилади?
11. Ишчи-ходимларни ишга олиш жараёни қандай ўтади? Қандай метод ёки услублар орқали ишга оласиз? Қандай талаблар қўясиз?
12. Ишчи портрети ёзиб чиқилганми? Сизга айнан кимлар ёки қандай одамлар керак?
13. Нечта ишга олиш каналларидан фойдаланилади? Нечта вакансия жойлаштирилган?
14. Ўзингиз корхона раҳбари сифатида қанчалик самарали ишлайсиз?
15. Қўйилган масалалар/режалар бажарилмаганлиги учун штраф солиш тизими қўлланиладими? Айнан қандай штрафлар (жарималар)?
16. Ишчи-ходим ишини кучайтириш учун “илҳомлантириш тахтаси”дан фойдаланиладими?
17. Ишчи-ходим учун ҳисобот бериш тизими ишлаб чиқилганми (чек-листлар, ҳисоботлар)? Улар сизга қандай ҳисобот беришади?
 
III. Бизнес жараёнлар ва молия
1. Бугунги кунда бизнесингизда сизни ҳаммасидан ҳам кўп ўйлантирадиган саволлар мавжудми? Қандай саволлар?
2. Мижозлар базасига эгамисиз ва кириш оқимини ўлчайсизми?
3. Сотувларингиз динамикаси ва даражаси сизни қониқтирадими? Нима учун қониқтиради? Ёки нима учун қониқтирмайди?
4. Командангиз қанчалик самарали ва ишчиларингиз қандай ишлайди?
5. Бизнесингиз самарасини 5 баллик тизим бўйича бахоланг? Ва нега айнан шу баллни бердингиз?
6. Маркетинг, сотувлар, персонал ва бизнеснинг паст самаралиги туфайли умуман олганда ҳар ой қанча потенциал фойда (фоиз ёки валютада)ни ололмаётганлигингизни биласизми?
7. Бизнесингиз жуда кўп ва вақтингиз ва кучингизни олади, деб ҳисоблайсизми?
8. Ҳаётингизнинг бошқа доиралари (оила, дўстлар, соғлик, хобби, хордиқ ва ҳ.к.)га вақт ажаратасизми?
9. Ўз маҳсулотингиз(хизматларингиз)ни сифатли деб ҳисоблайсизми? Ва нима учун? Сифатини қандай ўлчайсиз?
10. Ўз бизнесингизнинг қайси томонларини яхшиламоқчи эдингиз?
11. Керакли натижага етиб боришга сизга нима халақит бериши мумкин?
12. Олдингизга қўйилган масалаларни ечишга тайёрмисиз?
13. Бизнесингизда савдо бўлимлари тўғри йўлга қўйилганми? Савдо менежерларингиз мижозлар билан тўғри ишлай оляптими? Уларни қандай назорат қиласиз?
 
IV. Сотувлар тизимининг аудити
1. Сиз чегирма, акция, бонуслар тизимини қўллайсизми? Айнан қайси пайт ва бу тизим самарали ишлаганми?
2. Купон, флаерлар тарқатиладими?
3. Махсус таклифлар ишлаб чиқилганми?
4. Маҳсулотингизнинг бошқа маҳсулотлар/хизматлар олдидаги устиворлиги кўрсатилганми?
5. Ўз маҳсулот/хизматингизга кафолат берасизми?
6. ”Дув дув гап” принципи қандай рағбатлантирилади?
7. Мижозлар контактларини йиғасизми (анкета + бонус)?
8. «Локомотив» (тез ва оммабоп сотиладиган) маҳсулотга эгамисиз?
9. Йиғиладиган чегирмалар тизими ишлаб чиқилганми?
10. Такрорий ташриф/харидни рағбатлантирадиган купонлар қўлланиладими?
11. Визиткаларда махсус таклифлар бериладими?
12. Ўрта чек суммасини ошириш мақсадида қўшимча маҳсулот/хизматлар сотувидан фойдаланасизми?
 
V. Ўқиш
1. Бир йил давомида маркетинг, бизнес ва сотувларга доир ўқиган охирги 5та китобларингизни санаб беринг
2. Охирги бир йил давомида бизнес,маркетинг ва сотувларга доир қатнашган 5та охирги тренинг, конференция ёки семинарлар?
3. Йил давомида сиз эшитиб чиққан бизнес, маркетинг ва сотувларга оид 5та аудио/ видео материаллар?
 
VI. Шахсий мақсадлар.
1. Сизга тинчлик бермаётган мунтазам равишдаги 3та энг катта стресс манбаларини изоҳлаб беринг
2. Ўз олдингизга қўйган 5та энг мухим мақсадларни изоҳлаб беринг
4. Ўз бизнесингизни ривожлантиришга кун давомида сарф қиладиган соатларингиз сони
Ravxon
+998 (94) 673-28-02
Made on
Tilda